13 Сентябр 2025 йил 1422

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида, бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро муштлашаётгани акс этган видео тарқалди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур ҳолат шу куни назоратга олиниб, тезкор қидирув тадбирлари ташкил этилди.

Маълум бўлишича, 9 сентябр куни, соат 21.30 ларда 29 ёшли фуқаро ўзининг синфдошлари билан, шаҳар ҳудудида жойлашган тўйхона ҳовлисида турган вақтида, унга аввалдан таниш бўлган 1997 йилда туғилган фуқаро Юнусов Сирожиддин Сафомуддин ўғли бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар, давлат рақами ўзбошимчалик билан ечиб олинган автомашинада кириб келганлар.

Шундан сўнг, Сирожиддин Юнусов ҳамда унинг шериклари ўрталарида бўлган низо сабабли, 29 ёшли фуқарони қўл ва оёқлари билан уриб унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат юзасидан, Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан, жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, жиноят ишига алоқадор бўлган шахслар процессуал тартибда қўлга олиниб, уларга нисбатанқамоққа олиштарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, жиноятда гумонланувчи 2000 йилда туғилган шахслар Қоражонов Жавохир Джафер ўғли ҳамда Нуралиев Асадбек Алишер ўғлига нисбатан қидирув эълон қилиниб, ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Агарда сиз тасвирдаги шахслардан жабрланган ёки уланинг бирор-бир жиноятга алоқадорлигидан хабардор бўлсангиз ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Text to speech