Ички ишлар вазирлиги фаолиятига оид ҳисоботлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисидаги
АХБОРОТИ 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва аҳолининг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, 2024 йил давомида ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида бир қатор қуйидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

I. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги
ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 36 та бандида Ички ишлар вазирлиги киритилган бўлиб, Вазирлик уларнинг 11 тасида асосий ижрочи сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармон қисмида 26-бандининг “а” ва “б” кичик бандлари бўйича ИИВ ҳамижрочи ҳамда 28-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган топшириқлар бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган.

Фармон билан тасдиқланган Давлат дастури бўйича ИИВ 9 та топшириқлар бўйича асосий ижрочи, 23 та топшириқлар бўйича ҳамижрочи сифатида белгиланган.

2024 йилда Фармон ва Давлат дастурига асосан ИИВ томонидан 7 та норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тегишли инстанцияларга киритилган.

Улардан 1 та Қонун, 3 та Президент ҳужжатлари, 2 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 1 та Қўшма қарор (меморандум).

II. Йирик оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларга давлат хизматини кўрсатиш борасидаги тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайлови давомида 11 мингдан зиёд объектларда 15 млндан ортиқ фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Мазкур тадбирларга 29 807 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жалб этилди. Уларга хизматда фойдаланиш учун 13 009 та алоқа, 2 843 та автотранспорт воситалари, 14 069 та металлодетектор ҳамда 272 бош хизмат итлари бириктирилди.

Барча оммавий тадбирларни ўтказиш давомида тезкор вазиятни назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хизматга жалб этилган куч-воситаларни марказлашган тартибда бошқариш учун Вазирлик марказий аппаратида тезкор штаб, жойларда эса ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Тадбирлар давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд”, “Чегара тозалаш”, “Қурол” ва пиротехниканинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича манзилли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.

 

III. Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар

3.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сон қарори асосида “маҳалла еттилиги” томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан ишлаш бўйича “ижтимоий профилактика” тизими йўлга қўйилди.

Мазкур тизим асосида хонадонлар, оилалар ва профилактик ҳисобдаги шахслар ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 587 606 нафар шахслар аниқланиб, улар бўйича хулосалар тузилди.

Маҳалла раисларига 168 606 та, ҳоким ёрдамчиларига 145 958 та, хотин-қизлар фаолларига 172 804 та ва ёшлар етакчиларига 100 237 та хулосалар берилди.

Тузилган хулосалар бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 410 413 нафар шахсларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Хусусан:

– маҳалла раислари томонидан 33 361 нафар шахснинг низоларига барҳам берилди, 9 759 нафар шахслар ишга жойлаштирилди;

– ҳоким ёрдамчилари томонидан 7 264 нафар шахсга субсидия олишда ёрдам кўрсатилди, 4 987 нафари ҳунармандчиликка жалб қилинди, 6 510 нафари касбга ўқитилди, 17 297 нафари тадбиркорликка жалб қилинди;

– хотин-қизлар фаоллари томонидан 19 476 нафар хотин-қизга тиббий, 26 246 нафарига психологик, 18 528 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;

– ёшлар етакчилари томонидан 3 816 нафар ёшларнинг контракт пуллари ва 2 723 нафарига ҳарбий хизмат тўловлари тўлаб берилди, 2 738 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси, 4 003 нафарига бир марталик моддий ёрдам ва 6 636 нафарига деҳқончилик учун ер олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

3.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар асосида ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш мақсадида белгиланган 1 млн 17 минг нафар ёшлар ички ишлар органларига бириктирилди;

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан қўшимча 67 минг 358 нафар ёшлар ички ишлар органлари соҳавий хизматлари оталиғига олинди;

Беш ва ундан ортиқ қўпол равишда йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган 58 075 нафар ёшлар - йўл ҳаракати хавфсизлиги, жазо ўтаётган 9 283 нафар маҳкумлар - жазони ижро этиш бўлинмаларига бириктирилди.

– амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида, республика ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиб, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилди.

Ишчи гуруҳларга Ички ишлар вазирлиги ва 14 та ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация, тергов, жиноят қидирув, миграция, ахборот ва бошқа хизматлар жалб этган.

3.3. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар:

– ҳудудларда 4 млн 492 минг 423 нафар ёшларни қамраб олган ҳолда уларни “Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш”га қаратилган 137 535 та тадбир ташкил этилди;

42 415 та маънавий-маърифий, 24 961 та спорт, 12 287 та ватанпарварлик, 6 401 та ҳарбий йўналишда, 15 125 та маданий ва 36 706 та бошқа йўналишдаги тадбирлар.

– маҳаллаларда 808 та кичик кутубхона, китоб ва маънавият бурчаклари яратилди ва та Ватанпарварлик гузари ташкил этилди (Андижон ва Хоразм);

– жазо ўтаётган 9 283 нафар маҳкумлар (ёшлар) билан жазони ўташ жойларида уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган 11 385 та тадбир ташкил этилди;

1 972 та маънавий-маърифий, 3 231 та спорт, 242 та ватанпарварлик, 1 402 та маданий ва 4 898 та бошқа йўналишдаги тадбирлар.

– Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган 58 115 нафар ёш ҳайдовчилар билан 11 581 та тадбирлар ташкил этилди;

2 758 та маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар, 1 460 та ЙТХ олдини олиш бўйича маҳаллаларда муҳокамалар, 636 та ичувчи ва гиёҳвандлар, 902 та ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган билан профилактик, 1 678 та тезликни ошириш бўйича юзага келаётган ҳолатлар юзасидан тадбирлар ташкил этилиб, 409 та сайёр судлар ўтказилди.

– 3 335 307 нафар ёшлар иштирокида ҳуқуқий саводхонликни ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишга қаратилган 109 847 та тадбир ўтказилди;

34 323 та ҳуқуқий-тарғибот кунлари доирасида, 10 993 та танлов ва мусобақалар, 3 892 та сайёр суд муҳокамалари, 13 637 та кўргазмали тарғибот тадбирлари, 18 320 та махсус-ҳуқуқий профилактик ва 28 682 та бошқа йўналишдаги тадбирлар.

3.4. Ёшларни ижтимоий ва маиший муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар:

– “хонадонбай” ўтказилган тадбирлар жараёнида анкета-сўровномаси орқали 942 152 нафар ёшлар ўрганилиб, 88 466 нафари билан эса онлайн суҳбатлар ўтказилди (миграциядаги ёшлар);

– тадбирлар жараёнида хорижда миграцияда бўлган жами 16 068 нафар, шулардан, Россия Федерациясидан 7 512 нафар ёшлар яшаш жойларига қайтариш чоралар кўрилди;

– ўтказилган якка тартибдаги суҳбатларда 111 893 нафар ёшларнинг турли ижтимоий ва маиший муаммолари аниқланиб, “маҳалла еттилиги” ҳамда бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида 71 482 нафарининг муаммоси ҳал этилди;

– 2 398 та меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 14 213 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, 6 659 нафари касб-ҳунарга ўқитишга жалб этилди, 3 466 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди,

– 2 308 нафарига субсидия ва 4 865 нафарига кредитлар ажратилди, шунингдек, 39 971 нафарининг бошқа муаммолари ҳал қилинди.

Шунингдек, маҳаллаларда вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чоралари кўрилди:

– вояга етмаганлар орасида назоратсизликнинг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида қаровсиз қолган 104 139 нафар бола аниқланиб, уларнинг 1 715 нафари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига, 34 нафари ўқув-тарбия муассасаларига  жойлаштирилди, ота-она қарамоғисиз қолган 789 нафарига васий ва ҳомийлар тайинланди;

– фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналарнинг 778 нафари ишга жойлаштирилди, 6 828 нафарига факултатив тўгаракларга жалб этилди;

– талабалар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида, 212 та олий таълим муассасасида 179 нафардан зиёд профилактика инспекторининг (шундан 30 нафари хотин-қизлар масалалари бўйича) фаолияти йўлга қўйилди;

– олийгоҳларда 180 га яқин “Қалқон” гуруҳлари ташкил этилиб, уларга 2 456 нафар талаба жамоатчилик асосида жалб этилди;

– вояга етмаганларнинг 5 920 нафари ўқишга қайтарилди, 8 136 нафари спорт, 1 416 нафари кичик бизнес шохобчаларига жалб этилди ва 2 719 нафари “Баркамол авлод” марказларига жойлаштирилди;

– 25 331 нафар вояга етмаганлар маҳаллада муҳокама қилинган, 267 нафари мажбурий даволанишга юборилган ҳамда 14 648 нафари профилактик ҳисобдан чиқарилди.

3.5. Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди:

– ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларнинг 7 126 нафари ишга жойлаштирилди, 1 481 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, 7 485 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди;

– тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 54 757 нафар хотин-қизларга “ҳимоя ордери” берилиши натижасида 22 527 та оилалар яраштирилиб, 28 193 та низолар бартараф этилди;

– оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўравонлик ишлатилишига дуч келган 625 нафар хотин-қизлар Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди;

– ижтимоий муаммолари ҳал этилиши натижасида соғлом турмуш тарзига ўтган 32 559 нафар, шу жумладан 658 нафар вояга етмаган қизлар, 5 175 нафар ёш хотин-қизлар, 542 нафар илгари судланган аёллар ички ишлар органлари ҳисобидан чиқарилди;

– оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш учун тизимда қисқа 1259” ва 1286” рақамли “Ишонч маркази” ташкил этилиб, марказга қўнғироқ қилган 6 027 нафар аёлларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

IV. Жиноятчиликка қарши курашиш ва криминоген вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари

2024 йилнинг 12 ойи мобайнида республика ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш, содир этилган жиноятларни фош этиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

 

4.1. Тезкор-қидирув фаолиятини жадаллаштириш йўналишида:

2024 йилда ходимларнинг ташаббуси билан 27 953 та жиноят аниқланган бўлиб, мазкур амалиёт 23,4 фоизга (2023 йил 12 ойида – 22 661 та) яхшиланган. Хусусан:

– 558 та “ҳужра”, 229 та ноқонуний номозхона, 157 та ноқонуний диний жамоат ҳамда 973 та интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ёт ғояларни тарқатиш ҳолатларига барҳам берилган ва ноқонуний муомаладан 2 тн 138 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ва психотроп дори-воситалари олинган;

– қоидага зид равишда сақланган 6 851 дона ўқотар ов қуроли, 486 дона пневматик қурол ва жамоат жойларида олиб юрилган 1 348 дона совуқ қурол олиб қўйилган.

Шунингдек, республикада содир этилган жами жиноятларнинг 67 936 таси ёки 92,4 фоизи фош этилди, тергов органларидан яширинган 8 736 нафар шахслар ушланди, 561 нафар бедарак йўқолганлар топилиб, 6 та шахси номаълум мурдаларнинг шахси аниқланди;

– 3 880 нафар шахслар томонидан содир этилган 3 293 та коррупция ва иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар аниқланиб, улар оқибатида етказилган 239 млрд 584 млн сўм миқдоридаги зарар ундирилиши таъминланди;

– 117 та чегара қоидаларини бузиш ҳамда 219 нафар одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.

4.2. Криминоген вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва жиноятчилик ҳолати:

2024 йилда республикада ҳар 100 минг аҳолига 199 та жиноят тўғри келиб, Тошкент шаҳри (481 та), Тошкент (296 та)Фарғона (243 та)Сирдарё (224 та) ва Навоий (214 та) вилоятларида салмоғи юқорилиги қайд этилган.

100 минг аҳолига Россияда – 1 307, Арманистонда – 1 237, Беларусда – 798, Молдавияда – 692, Қозоғистонда – 541 та жиноят тўғри келади.

Жами маҳаллаларнинг 30,6 фоизида (2 894 та) жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган, ўз навбатида жиноятлар қайд этилган маҳаллаларнинг 1 350 таси (14,3 %) “қизил” тоифага кирган.

Республикада жами 45 545 та олдини олиш лозим бўлган жиноятлар содир этилган бўлиб, жиноятларнинг асосий салмоғи ёки 41,3 фоизини ўғрилик (10 607 та) ва фирибгарлик (8 216 та) ташкил этган.

Ўғриликларнинг 20 фоизи хонадонларда, 9 фоизи савдо шоҳобчаларида, 7,8 фоизи автотранспорт воситаларидан содир этилган, 18,8 фоизини телефон, 7,3 фоизини велосипед, 8,9 фоизини ҳайвон ўғриликлари 4,6 фоизини киссавурлик ташкил этади.

Фирибгарликларнинг 8,1 фоизи ўқишга ва ишга киритиш, 11,6 фоизи автомашина, 8,8 фоизи уй-жой, 5,9 фоизи кредит, 4,8 фоизи чорва мол олиб бериш, 3,8 фоизи чет элга ишга юбориш билан боғлиқ ҳолда содир этилган.

Ўғрилик жиноятларини асосан 30 ёшгача муайян касбга эга бўлмаган 3 651 нафар (34,4 %) шахслар содир этган ҳамда фирибгарлик жиноятига эса асосан 2 652 нафар (32,2 %) ёшлар жиноятга қўл урган.

Олди олиниши лозим бўлган жиноятларнинг 2 304 тасини ўзаро низолар ва келишмовчилик сабабли содир этилган қотиллик ва тан жароҳати етказишлар ташкил этган.

Мазкур жиноятларнинг 1 690 таси оилаларда, 104 таси жамоат жойларида, 476 таси ижтимоий объектлар ҳудудида содир этилган.

Банд бўлмаслик ёки даромад топмаслик оқибатида 72,5 фоиз (7 302 та) жиноятлар содир этилиб, асосан Тошкент шаҳри (3 027 та)Тошкент (1 180 та)Сурхондарё (611 та) ва Андижон (480 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

4.3. Киберхавфсизлик йўналишида 58 800 та жиноятлар содир этилган бўлиб, уларнинг 97,7 фоизи (57 480 та) фуқароларнинг банк пластик карталаридаги пулларни қўлга киритиш билан боғлиқдир.

Электрон тўлов тизимлари орқали содир этилган жиноятларнинг 28,3 фоизи (16 269 таси) сохта ҳаволалар юбориш орқали тасдиқловчи кодни қўлга киритиб, карта бошқарувини эгаллаш йўли билан, 8,7 фоизи (5 123 таси) онлайн савдо платформаларида турли алдовлар билан товарлар учун тўловни олдиндан амалга оширишга эришиш орқали, 5,5 фоизи (3 191 таси) телефон қўнғироқлари орқали банк карта бошқарувини тасдиқловчи кодни қўлга киритиш йўли билан содир этилган.

Шунингдек, 3,2 фоизи (1857 таси) шахсларни сохта крипто-биржаларга  қизиқтириш ва пул ўтказишга эришиш орқали, 8,1 фоизи (4699 таси) сохта трединглик фаолиятига қизиқтириш ва уларга пул жалб қилдириш шаклида, 2,4 фоизи (1430 таси) бошқалар томонидан шахс номига онлайн кредит расмийлаштириш орқали 2,8 фоизи (1604 таси) банк заифлиги, мерос ва хайрия сифатида пул ўтказдириш орқали содир этилган.

Интернет тармоғида ноқонуний равишда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиб, фуқароларнинг пул маблағларини жалб этиб келаётган 757 та интернет ресурслари аниқланиб, блокланди ҳамда уларни содир этган 113 нафар шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди.

Аҳолини кибертаҳдидлардан огоҳлантириш бўйича “Cyber-Week” ва “Cyber 10 day” номлари остида жами 83 800 та комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, 31 млн 700 минг аҳоли қамраб олинди.

Маҳаллаларда 24 135 та, мактабларда 2 654 та, олий таълим муассасаларида 14 117 та ҳамда савдо комплексларида 20 108 та тарғибот тадбирлари ўтказилган.

Қамраб олинган аҳолининг 13 млн 200 минг нафари ҳудудларда олиб борилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари давомида, 18 млн 500 минг нафари эса ижтимоий тармоқлардаги тарғибот каналлари орқали тегишли маълумотлар билан танишди.

Кибержиноятлардан ҳимояланиш усулларини тушунтирувчи 3 491 та видеоконтент, 1 млн 430 та тарқатма материал ва 2 501 та баннерлар тайёрланди, оммавий ахборот воситаларида 27 400 маротаба чиқишлар қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг (“Youtube”, “Telegram”, “Instagram”) ижтимоий тармоқлардаги “cyber 102 | IIV Kiberxavfsizlik markazi” тарғибот каналлари орқали 400 мингдан ортиқ обуначига 18 800 та ташвиқот материаллари ҳавола этилди.

V. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирлари

5.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлар асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (АФ-9-сон) фармойиши асосида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилиб, соҳадаги тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида киритилган лойиҳалар асосида 4 та қонун, Президентнинг 6 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилинди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатни ташкил этиш ва бошқариш соҳасидаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика махсус комиссияси, ҳокимлар раҳбарлигида эса ҳудудий махсус комиссиялар тузилиб, уларнинг таркиби ва низоми тасдиқланди.

Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 июлдаги ПҚ-316-сон
“2022–2026 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори.

Эксплуатaция-монтаж бўлинмалари томонидан 2024 йилда 47 103 та йўл белгилари ўрнатилди, 46 708 та эскирган йўл белгилари алмаштирилди, 11,3 млн м2 ҳажмда йўл ётиқ чизиқлари чизилди, 664 та светофор қурилмалари ўрнатилди, 1,2 мингта жойда пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди.

Шунингдек, 2 571 та мактабда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари жиҳозланди ҳамда 1 892 та мактабгача таълим ташкилотларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш майдончалари ташкил этилди.

Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида аҳоли учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш мақсадида, 12 та пиёдалар томонидан бошқариладиган светофорлар ишга туширилди, 341 та пиёдалар ўтиш жойларида йўл белгилари янгиланди, 340 296 м2 йўл ётиқ чизиқлари чизилди.

Йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш мақсадида 5 та давлат стандартлари тафтишдан ўтказилиб, қайта ишлаб чиқилди.

2024 йилда таъмирланаётган автомобиль йўлларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан Автомобиль йўллари қўмитасига 3 313 та ва маҳаллий ҳокимликларга 1 552 та тақдимнома киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги ПҚ-318-сонли қарорига асосан, ИИВ ҳузуридаги “Хавфсиз шаҳар” маркази томонидан автобуслар учун ташкил этилган алоҳида йўлакларда жами 59 та йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фото-видео қайд этиш қурилмалари ўрнатилди.

Тошкент шаҳри бўйича жамоат транспорти устуворлигини ва тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида 181,2 км узунликдаги 18 та алоҳида автобус йўлаклари ташкил қилинди.

Автобус йўлакларида енгил автомобиллар томонидан содир этилган тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини автоматик аниқлаш имконияти яратилиб, 261 мингта қоидабузарликлар аниқланди.

Мазкур қоидабузарликларни аниқлашнинг ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида 2024 йилнинг октябрь ойида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, “Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўл орқали ҳаракатланиш” тушунчаси киритилди.

5.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида республика бўйича мактабларда 4 723 та “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клублари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, 212-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида ҳар йили тўрт босқичдан иборат “Яшил чироқ” мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

“Яшил чироқ” мусобақасининг республика босқичи ж.й. 27-30 август кунлари Бўстонлиқ туманида жойлашган “Семурғ” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 84 нафар ўқувчи 13 та шартлар бўйича беллашди.

Республика ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситалари, автостанция ва автотураргоҳлар ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар ҳудудий Транспорт ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан доимий равишда ўрганилиб келинмоқда.

Хусусан, бугунги кунда республика бўйича жами 13 та автовокзал ва 157 та автостанциялар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Амалдаги норматив ҳужжатларга асосан йўловчиларнинг айнан бир вақтдаги сиғими 100 нафардан 500 нафаргача бўлса — автовокзал, 25 нафардан 100 нафаргача бўлса — автостанция мақоми берилади.

Республика ҳудудида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларни назорат қилиш бўйича махсус рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида йўловчи ташишга жалб қилинган 14 832 та автобус ҳайдовчилари текширилиб, улар томонидан содир этилган 6 610 та қоидабузарликлар аниқланди.

Жумладан, автобусни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 61 та ҳолат, техник носоз автобусни бошқариш билан боғлиқ 306 та ҳолат, тегишли ҳужжатларсиз бошқариш билан боғлиқ 504 та ҳолат аниқланган.

5.3. 2024 йил давомида республикада 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларнинг 19,9 фоизи (1 869 та) инсон ўлими билан якунланган.

2023 йилда жами 9 712 та, шундан 1 945 та (20 %) ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган эди.

– йўл-транспорт ҳодисаларининг 18,5 фоизи халқаро аҳамиятга эга йўлларда, 36,2 фоизи давлат аҳамиятга эга йўлларда, 20,2 фоизи  маҳаллий аҳамиятга эга йўлларда, 20,1 фоизи ички йўлларда содир этилган;

– автоаварияларнинг 47,1 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик ҳамда 22,8 фоизи белгиланган тезликка, 3,7 фоизи ухлаб қолиши ва 3,6 фоизи светофорга амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.

2024 йилда автоавария оқибатида 2 203 нафар (2023 йил 12 ойида – 2 282) инсон вафот этган, 8 901 нафари (9 214 нафар) жароҳатланган.

 
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги

 

Text to speech