16 Сентябр 2025 йил 6

Жиноятчиликка қарши курашишга доир чоралар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари, Магистратура тингловчилари ва вилоят ИИББ масъуллари томонидан Чирчиқ шаҳридаги 39 та маҳалла еттиликлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сон қарори билан тасдиқланган «Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар Концепцияси»га мувофиқ ташкил этилди.

Йиғилишда жиноятчиликни камайтириш, жиноятлар олдини олиш ва маҳалларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган аниқ иш чоралари муҳокама қилинди. Концепцияда белгиланган вазифаларга асосан, ишчи гуруҳ ўзининг таклиф ва тавсияларини бериб, маҳаллий аҳоли билан ҳамкорликда ёшлар орасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, аниқ йўналишдаги профилактик тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Йиғилиш давомида махсус чоралар ва амалий қадамлар орқали Чирчиқ шаҳрида криминоген вазиятни жиловлаш борасида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech