Жиноят ишини тугатиш эвазига терговчига пора таклиф қилган шахс далилий ашё билан ушланди
Жорий йилнинг 8 май куни Янгиюл шаҳар «Бахт» МФЙда яшовчи 1976 й.т. Ҳ.Ҳ. бошқа бир фуқарони уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан унга нисбатан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Терговчи билдиргисига кўра, шу куннинг ўзида гумонланувчи Ҳ.Ҳ. ва унинг ҳимоячиси Й.С. унга (тергов ҳаракатларини олиб бораётган шаҳар ИИБ терговчиси) бир неча марта жиноят ишини уларнинг фойдасига тугатиб бериши эвазига 1500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
ИИОда ўтказилаётган “интизом ойлиги” доирасида ходим билдиргисига асосан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, гумонланувчи Ҳ.Ҳ. терговчига таклиф қилган 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида бераётган вақтида далилий ашё билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати