Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда журналист ва шоира Зарифа Эралиева «Ўзбек тили – онажоним тили бу» мавзусида маъруза қилиб, она тилнинг халқ маънавиятидаги ўрни, миллий ўзлигимизни ифодаловчи энг улуғ қадрият эканини алоҳида таъкидлади.
У ўз сўзида: «Тил - миллат юраги, у яшаса, халқ яшайди», — дея қайд этди. Шунингдек, шоира ўзининг ижод намуналаридан бир нечтасини ўқиб, ходимларга руҳий завқ улашди. Йиғилишда, шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик меъёрларига қатъий риоя этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчиларга «Сиёсий маърифат соати» таҳлилий ахборот дастури намойиш этилди. Шунингдек, Жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими масъуллари томонидан вазирликнинг тегишли буйруғи мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.