«Соғлом авлод — хавфсиз жамият» ойлиги доирасида ўтказилган назорат тадбирида Зангиота тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан, фуқаро 1978 й.т. (А.А.) ўзининг яшаш хонадонидаги «куркахона» том қисмида ўндан ортиқ шиша идиш ва полиэтилен қопларда «марихуана» гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Соғлом авлод – хавфсиз жамият» тезкор-профилактик тадбири доирасида фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли назорат-рейд тадбирлари изчил олиб борилмоқда.