5 Июл 2022 йил
625
Ярим тунда тақиқланган моддалар олиб юрган шахс ППХ ходимлари томонидан ушланди
29 июнь куни соат тахминан 02:50ларда Тошкент тумани Келес шаҳарчаси ҳудудида шубҳали ҳаракатлар билан кетаётган 5 нафар шахс шу ҳудудда тунги хизматни ўтаётган 4-минтақа ППХ ходимлари томонидан кўздан кечирилган.
Натижада, ўзини 1992 й.т т.Қ. деб таништирган фуқаро ёнидан 45 дона капсула кўринишидаги “Регопен” (кучли таъсир қилувчи дори) ва кўк пакетга ўралган ўткир ҳидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда ҳамда 2 дона оқ рангли идишда суюқлик борлиги аниқланган ва воситалар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун иштирокчилар ИИБга олиб борилган.
ИИББ Ахборот хизмати