7 Март 2022 йил 487

Хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган аёл ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда, вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари, эркин ёлланган хотин-қизлар ва аёл ходимлар иштирок этди.

Бош бошқарма бошлиғи тадбир очиб берар экан, вилоят ИИО тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлари байрам билан қутлаб, тизимда аёл ходимларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидлади.

Тадбирда ўз хизмат вазифасига ситқи дилдан ёндашган, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган 15 нафар фидоий аёл ходимлар ИИВ томонидан мукофотланди.

Хусусан:

«Подполковник» махсус унвони билан

майор Умартаева Сайёра Абдурахмоновна

 

Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан

подполковник Жаркинова Айгул Серсеновна

 

“I-даражали "Бенуқсон хизматлари учун" кўкрак нишони билан

подполковник Каримова Гулноза Абдурахимовна

 

“II -даражали "Бенуқсон хизматлари учун" кўкрак нишони билан

майор Холтаева Зухра Файзиевна;

майор Бегматова Наргиза Байматовна;

сержант Юнусова Васила Баходировна

 

“III - даражали "бенуқсон хизматлари учун" кўкрак нишони билан

майор Якубова Райхон Тўлагановна;

кичик сержант Сайдалиева Нодирабегим Абдугафурқизи

 

“Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан

Подполковник Касимова Нодира Алимбаевна;

истеъфодаги катта сержант Исмоилова Зулфира Тургуновна

 

“Фахрий ёрлиғи” билан

подполковник Хужанова Матлуба Алимбековна;

катта ержант Қурбонова Мукаддас Хусан қизи

 

“Эсдалик қўл соати” билан

майор Адилова Умида Уткировна;

катта сержант Сайназарова Мадина Хатамтой қизи

 

“Пул мукофоти” билан

майор Джуманова Бахор Рустамовна

сафдор  Ботирова Хуршидахон Худойкуловалар мукофотланди.

Маросимнинг бадиий қисмида эл ардоғидаги санъаткорлар, халқ артисти ва ИИВ маданият бошқармасининг вакиллари иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига янада кўтарингки кайфият улашишди.

ИИББ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech