Ходимларнинг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билим малакаларини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда
Бугун, 28 январдан бошлаб Тошкент вилоятидаги ички ишлар органлари ходимлари саводхонлигини синовдан ўтказиш бошланди.
Синовлар доирасида ички ишлар вазирлигининг 400-сонли буйруғига мувофиқ ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимлари кўрикдан ўтказилмоқда, кўникма ва малакалари оширилмоқда.
Синовларда ходимларнинг маърифат соатларида фаол қатнашганлиги эътиборга олинмоқда, шунингдек, уларнинг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий ва тарихий билимлари саволлар орқали мустаҳкамланяпти.
Бундан ташқари, ходимларнинг синовдан муваффақиятли ўтишида Ички ишлар вазирлиги томонидан тавсия этилган 39 та ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарининг синчковлик билан мутолаа қилингани ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Жараёнда айрим ходимларнинг билим кўникмаларини янада мустаҳкамлаш тавсия қилинмоқда. Қайд этиш керак, бу каби тадбирлар ҳар томонлама баркамол, ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилувчи ички ишлар органлари ходимларининг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Ҳозирда Тошкент вилояти ИИО шахсий таркиби ўртасида синовлар давом эттирилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати