12 Декабр 2021 йил 417

Xодимлари ўртасида мини футбол, стол тенниси ва волейбол бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йилнинг 9 ноябрдаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда ходимларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида, вилоят ИИББ таркибий ва ҳудудий бўлинма жамоалари ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси ва волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мини футбол минтақавий мувофиқлаштириш марказлари, бош бошқарма аппарати, ТВБСО ҳамда Нурафшон шаҳри жамоалари (8 жамоа) ўртасида ўтказилган бўлса, аёллар ўртасидаги волейбол мусобақасида бош бошқарма аппарати билан бирга ИИББ Тиббиёт бўлими ходимлари ҳам фаол бўлишди. Шунингдек, стол тенниси ҳам 26 нафар иштирокчилар ўртасидан кучлилари аниқланди.

Муросасиз кечган мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар ҳамда терма жамоалар тантанали равишда эълон қилинди ва бош бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

“Мини футбол” бўйича 1-ўрин Бош бошқарма ТВБСО терма жамоаси, 2-ўрин 1-минтақа маркази терма жамоаси, 3-ўрин 3-минтақа маркази терма жамоаси.

“Стол тенниси” бўйича 1-ўрин B.Abdikarimov (1-минтақа маркази ППХ), 2-ўрин S.Kuchkarov (Бош бошқарма ППХ ва ЖТСБ), 3-ўрин X.Ermatov (2-минтақа маркази ППХ);

«Волейбол» бўйича 1-ўрин Бош бошқарма терма жамоаси, 2-ўрин 1-минтақа маркази терма жамоаси, 3-ўрин 3-минтақа маркази терма жамоалари эгаллашди.

Ғолибларга диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech