5 Январ 2022 йил 4094

Ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларининг “Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог”, “Профилактика инспектори” ва “Терговчи, Суриштирувчи” лавозимларига номзодлар қабул қилиниши бўйича танлов ўтказилишини маълум қилинади.

Танлов 2022 йилнинг 15-20 январь кунлари давомида соат 09:00 дан 18:00 га қадар ўтказилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи, олий маълумотга эга (олий таълим муассасасини педагог, психолог, ҳуқуқшунос мутахассисликлари бўйича тамомлаганмуддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 170 см дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар орасидан қабул қилинади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахсларини тасдиқловчи:

фуқаролик паспорти ёки ID-карта (асл нусхаси);

- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси);

- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси) билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати, 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси. Мурожаат учун телефон: +998707624197 

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech