9 Май 2022 йил 457

Ватан ва халқ ҳимоясига бағишланган умр

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов 9 май муносабати билан 2-Жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчиси, қолган умрини ҳам ватан ва халқ ҳимоясига бағишлаган фахрий ИИО ходимлари хонадонида бўлди.

Жумладан, Бекобод туманида яшовчи 91 ёшли Ҳайдар Тазутдинов, Тошкент туманида яшовчи 95 ёшли Гаяз Илясов ва Юқори Чирчиқ туманида яшовчи 94 ёшли Сабретдин Насировлар хонадонига борилди.

Фахрийлар билан дилдан суҳбат қурилди. Бугунги осойишда кунларимизга шукрона айтилиб, урушда ҳалок бўлганлар ёдга олинди. Уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида эсдалик совғалар топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech