2 Декабр 2024 йил 2366

Узоқ йилдан буён қидирувда бўлган шахслар бошқа давлатдан ушлаб келинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд-долзарб 50 кун” назорат тадбирлари доирасида вилоят ИИББ тезкор ходимлари ва қўшни республика ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида, жиноят содир қилиб, узоқ йилдан буён қидирувда бўлган 5 нафар шахс чегара постлари орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистонга ўтказилди. Улар узоқ йиллар давомида Қозоғистоннинг 10 га яқин шаҳарларида яширинган ҳолда яшаб келган.

Ушланган шахсларнинг икки нафари (1984 й.т. Қ.У. ва К.А.) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 119 ва 164-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун 15 йилдан буён қидирувда бўлган бўлса, яна икки нафари (1973 й.т. И.Ч. ва 1983 й.т. А.С.) 11 йилдан бери Жиноят кодексининг 135 ва 223-моддаси ҳамда 182, 210 ва 223-моддаларида кўрсатилган жиноятлари қидирувга берилган.

Яна бир шахс (1978 й.т. М.М.) эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун тергов ва суд органларидан яширинган ҳолда 5 йилдан буён қидирувда бўлган.

Бундан ташқари, йилнинг ўтган даври мобайнида ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан минг нафардан ортиқ қидирувдаги шахслар ушланиб, бедарак йўқолганлар оиласига қайтарилган.

Text to speech