9 Март 2020 йил 2375

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ходимлари делегациясининг Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан ташкил етилган семинарда иштироки

ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлигининг таклифига биноан, семинарда иштирок етиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш идоралари вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2019 йил 25 ноябрда Шанхайга ташриф буюришди. Делегация аъзолари Шанхай сиёсий ва ҳуқуқий университети ҳудудида жойлашган Шҳтга Халқаро ҳуқуқий тайёргарлик ва ҳамкорлик марказининг меҳмонхонасида жойлашдилар.

2019 йил 26-ноябр куни Марказнинг мажлислар залида "Ўзбекистон туризм полицияси - 2019" семинарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Хитойга ташрифи давомида қуйидаги мавзулар бўйича семинарлар бўлиб ўтди:

"Хитой анъанавий маданияти"

"Янги авлод Хитой раҳбарияти жамоасининг давлат бошқаруви: янги концепция, мафкура ва стратегия"

"Мегаполисларни бошқариш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш"

"Шанхай полициясининг халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги, амалиёти ва таҳлили", "Интернетдаги маълумотларни танлаш ва тармоқдаги очиқ манбали маълумотларни таҳлил қилиш", "Фавқулодда воқеаларни бошқариш ва уларни бартараф етиш", шунингдек, "Хитойда туризмни ривожлантириш" мавзусидаги маърузани, сайёҳликни стандартлаштириш бўйича миллий експерт, туризм ассоциацияси директори ўринбосари, Шанхай бизнес мактабининг ўқитувчиси жаноб Лин ўқиди.

Text to speech