17 Январ 2025 йил 2292

Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари назарий ва амалий тарзда ўргатилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати қоидалари дарслиги ўтилмоқда.

Жумладан, жума «Йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи куни» муносабати билан Нурафшон шаҳридаги 48-сонли мактабда ўқувчилар учун махсус машғулот ташкил этилди. Тадбир давомида болаларга йўл ҳаракати қоидалари, йўлда хавфсиз ҳаракат қилиш маданияти ва йўл белгилари ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, уларнинг назарий билимлари амалий машқлар орқали мустаҳкамланди.

Машғулотда ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундай тадбирлар орқали нафақат болаларнинг ҳуқуқий билими оширилмоқда, балки уларда масъулиятли ҳаракатланиш кўникмалари ҳам шакллантирилмоқда.

Бу тадбирлар болалар ўртасида хавфсиз ҳаракат маданиятини шакллантириш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда қоидабузарликларга нисбатан муросасизликни тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги 316-сонли Қарори асосида мактабларда «Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари» ташкил этилган.

Text to speech