26 Декабр 2024 йил 3388

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабули

Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулда Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, Президент Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, Солиқ ҳамда ФВБ раҳбарияти иштирок этдилар.

Юқори Чирчиқ туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтган сайёр қабулда ички ишлар органларига оид мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал-майор Тоҳир Арипов томонидан кўриб чиқилди.

Жараёнда аҳолининг, Ички ишлар органларига хизматга кириш ва қайта тиклаш, тергов, пробация хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ЙПХ ва бошқа шу турдаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech