16 Ноябр 2020 йил 362

Ўтган 10 ой давомида бир ҳайдовчи 36 марта тезклик қоидасини бузди

Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ қоидабузарликлар қатъий назоратга олинган.

Хусусан, Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган Lacetti автомобили ҳайдовчиси жорий йил ўтган 10 ойи мобайнида вилоят ҳудудида тезлик билан боғлиқ 36 марта қоидабузарлик содир этган.
Ҳайдовчи (5.22 йўл белгиси) аҳоли яшаш пунктида чекланган тезлик 70 км/с бўлишига қарамасдан, ушбу ҳудуддан юқори тезлиги 140 км/с, паст тезлиги 80 км/с билан ҳаракатланган.

Натижада, тезликни 36 марта меъёридан ошириш 35 457 000 сўм жарима тўлашга сабаб бўлган.

Шу каби, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia автомобиллари ҳам аҳоли яшаш жойидан 100 км/с кам бўлмаган тезликда ҳаракатланиб, 12 мартадан қоида бузган. Ҳолатлар юзасидан электрон баённомалар ҳайдовчилар манзилларига юборилган.

Унутманг! Тошкент вилоятида тезлик фото (авто)радарлар назоратида. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг.

Text to speech