16 Ноябр 2020 йил 490

Тошкент вилоятида тезлик билан боғлиқ қоидабузарлик бўйича пойтахт аҳолиси етакчилик қилмоқда

Тезлик билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлаш бўйича эса Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ республикада етакчи.

Жорий йил 10 ойи давомида Тошкент вилоятида ҳудудида ўрнатилган фоторадарлар орқали Тошкент шаҳаридан рўйхатдан ўтган автотранспорт воситаларининг 208 866 таси тезликни меъёридан оширганлиги аниқланди. Бу бошқа ҳудудларга қараганда етакчи ўринни кўрсатмоқда.

Бу кўрсатгич умумий олинганда ушбу фоторадарлар орқали вилоят ҳудудида жами 457 828 та тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари содир этилган.

Кўрсаткич вилоят (ҳудуд)лар кесимида:

Тошкент шаҳар – 208 866 та
Тошкент – 116 053 та
Сирдарё вилояти – 15 014 та
Жиззах – 11 337 та
Самарқанд – 16 280 та
Фарғона – 23 953 та
Наманган – 16 460 та
Андижон – 14 850
Қашқадарё –13 147 та
Сурхондарё – 6 301 та
Бухоро – 5 994 та
Навоий – 3 432 та
Хоразм – 3 079 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 649 та.

Унутманг! Тошкент вилояти ҳудудида тезлик авто (фото)радарлар назоратида.

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech