Хусусан, навбатдаги ҳолатда Пойтахтга олиб ўтилаётган кўп миқдордаги пиротехника воситалари Тошкент вилоятида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Бугун, 20 декабрь куни соат 04:00ларда Ўш–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cherry” русумли автомобиль Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан тўхтатилди.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи (С.Ш.) бошқарувидаги транспорт воситаси текширилганда, автомобиль юкхонасида ноқонуний олиб кетилаётган 720 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси қонун билан тақиқланган ва бундай ҳаракатлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Вилоят бўйлаб Ички ишлар органлари ходимлари томонидан туну кун назорат-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.