27 Январ 2025 йил 475

Тунги хизматдаги ППХ ходимлари томонидан ёнида синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб юрган шахслар ушланди

«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари доирасида Чирчиқ шаҳри «Семруҳ» маҳалласи ҳудудида Тошкент вилояти ИИББ 1- минтақавий ҳудуд патруль-пост хизмати ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Тунги хизмат вақтида шубҳали ҳаракат қилган 20-25 ёш орасидаги шахслар ходимлар эътиборини тортган.

Холислар иштирокида ўтказилган дастлабки кўздан кечиришда 2004 й.т. фуқаро (Р.Р.)нинг ёнидан 7 дона қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган. Шунингдек, ходимлардан қочишга уринган унинг тенгдошидан яна 2 дона қадоқланган восита аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.

Тадбир давомида ҳудудий ИИБ тезкор ходимлари иштирокида мазкур шахсларга тегишли Спарк русумли автотранспортда ўтказилган текширув давомида яна 5 дона қадоқланган модда (синтетик гиёҳвандлик воситаси) сақланаётгани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech