Тунги хизматдаги ИИБ ходимлар томонидан яна бир ҳолатда гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди!
Хабар берилганидек, Тошкент вилоятида гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари ноқонуний айланмасининг олдини олиш бўйича кенг масштабдаги назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни тунги хизматга жалб қилинган Тошкент вилояти ИИББ ва Янгийўл тумани ИИБ ходимлари томонидан 2005 йилда туғилган Н.Н. тунги вақтда шубҳали ҳаракатлари учун туманнинг "Чаманзор" маҳалласи ҳудудида кўздан кечирилган.
Натижада унинг қўлида бўлган полимер пакетда, бўлак қадоқларга солинган «закладка» кўринишидаги гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, ушбу шахс гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда
ИИББ Ахборот хизмати