23 Ноябр 2021 йил 617

Tранспорт воситасида олиб кетилаётган гиёҳвандлик воситаси ЙПХ инспектори томонидан ушлаб қолинди

Вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд”“Хавфсиз тун” кенг қамровли профилактик тадбирлари натижалари ҳақида мунтазам хабар бериб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспекторлари Қибрай тумани «МАЙ» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтда, қатнов қисмида келаётган «Спарк» русумли автомашина уларни кўриб ортига қайрилиб кетади. 

Бу ҳолатдан шубҳаланган инспекторлар автоуловни кузатиб боришади, кузатув давомида ушбу автоулов йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун 6 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги борлигини планшет орқали аниқланади.

Шундан сўнг, махсус восита орқали ҳайдовчидан автомобилни тўхтатиш сўралади.

1965 йилда туғилган T.N.boshqaruvidagi автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда транспорт воситасидан 5 дона гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган «марихуана» гиёҳванд воситаси борлиги аниқланади.

Ҳайдовчи ва далилий ашёлар Қибрай тумани ИИБга топширилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 276-моддаси 2- қисми «а» бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech