Тошкент вилояти ИИББ – “Энг яхши маънавий соатларни ташкил этган бошқарма” сифатида эътироф этилди
Бугун, Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан 2021 йил якунига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.
Унда, йил давомида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигида фаол иштирок этган, ёшлар маънавияти юксалтириш ва уларнинг дунёқарашини ўстириш ҳамда муассасада маънавий-маърифий соатларини яхши ташкил қилган давлат идоралари ва тарғиботчилар тақдирланди.
Хусусан, йил давомида энг яхши маънавият соатлари ташкил қилганлиги учун – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси “Энг яхши маънавий соатларни ташкил этган бошқарма” номинацияси бўйича тақдирланди.
Эсдалик совғаларни вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов ва Маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи подполковник Жахонгир Абдужалилов тантанали равишда қабул қилди.
ИИББ Ахборот хизмати