6 Апрел 2020 йил 143

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг фуқароларга МУРОЖААТИ

Ҳурматли фуқаролар! Тошкент вилояти ИИББ сизни огоҳлантиради. Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жаримага тортилишга, шунингдек, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилди.

Ўта зарур бўлмаган вақтларда кўчага чиқмаслик, ўзаро 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, 65 ёшдан юқори ёшда бўлган фуқароларнинг уйдан чиқмасликлари талаб этилади.

Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилади.

Афсуски баъзи фуқароларимиз, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиб, белгиланган тартиб қоидаларга ҳали ҳануз амал қилмай келмоқда.

Бугун, 6 апрель куни Тошкент вилояти ҳудудида карантин қоидаларини бузган 460 нафар фуқаролар, шунингдек, 456 нафар (махсус стикерсиз) автотранспорт, 8 нафар мототранспорт ва 45 нафар велосипед ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Бугунги кунга қадар эса карантин қоидаларини бузган фуқаролар сони жами 4 минг 419 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 апрел 20:00 ҳолатига жами 770 та хонадонда 3 минг 510 нафар фуқаролар уй карантинига олинган. Тиббий муассасаларда карантинга олинган фуқаролар жами 8 минг 116 нафарни ташкил этади.

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг хавфсизлигингиз ва осойишталигингиз йўлида ўз хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажаринг,ўзингиз ва жамият хавфсизлиги учун карантин қоидаларига қатъий амал қилинг!

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech