7 Феврал 2022 йил 993

Диққат танлов!

Жорий йилнинг 1 февралидан 28 февралигача Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси ва Ахборот хизмати “Гиёҳвандликка қарши биргаликда курашамиз!” шиори остида танлов эълон қилади.

Ушбу танлов:

Энг яхши ижтимоий видеоролик;

Энг яхши мақола (блог, пост) муаллифи;

Энг яхши фотолавҳа;

номинациялари бўйича ўтказилади.

Танловга юборилган материалларда гиёҳвандлик ҳалокатга элтувчи иллат эканлиги, унинг салбий оқибатлари ҳамда вилоят ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган жараёнлар акс эттирилган бўлиши, гиёҳвандликка қарши курашда жонкуярлик кўрсатаётган юртдошларимиз фидойилиги акс эттирилиши ва жамиятда бу иллатга қарши муросасиз кураш кайфиятини уйғотиши лозим.

Танловга материаллар 2022 йил 25 февралга қадар https://t.me/PRESS_GUVD манзилида қабул қилинади.

Ғолиб ва совриндорлар Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги якунида тантанали равишда тақдирланади.

Text to speech