20 Октябр 2024 йил 283

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр-қабул учрашувлари давом этмоқда

Фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулда Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, ФВБ, Суд, Департамент, Божхона, Солиқ ҳамда Адлия бошқармаси раҳбарлари иштирок этдилар.

Янгийўл туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтган сайёр қабулда Ички ишлар органларига оид мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи генерал майор Тоҳир Арипов томонидан кўриб чиқилди.

Жараёнда аҳолининг, тергов, йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш, пробация, ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш, умуман ички ишлар органлари билан боғлиқ бир қатор мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бу каби аҳоли билан очиқ мулоқот учрашуви, сайёр қабуллар Тошкент вилоятининг шаҳар-туманлари кесимида давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати.

Text to speech