16 Ноябр 2024 йил 2964

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан сайёр-қабул учрашувлари давом этмоқда

Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабулда Тошкент вилояти прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, Президент Халқ қабулхонаси, Суд, Департамент, Адлия, Солиқ ҳамда ФВБ бошқармаси раҳбарияти иштирок этдилар.

Олмалиқ шаҳридаги «А.Навоий» номли маҳаллада суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтган сайёр қабулда ички ишлар органларига оид мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал-майор Тоҳир Арипов томонидан кўриб чиқилди.

Жараёнда аҳолининг, Ички ишлар органларига хизматга кириш ва қайта тиклаш, тергов, пробация хизмати, фуқароликни расмийлаштириш ва бошқа шу турдаги 30 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг аҳоли билан оммавий сайёр қабуллари шаҳар-туманлар кесимида давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати.

Text to speech