16 Октябр 2025 йил 418

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Соғлом авлод – хавфсиз жамият» ойлиги доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди

Тошкент вилояти бўйлаб эълон қилинган «Соғлом авлодхавфсиз жамият» тезкор-профилактика ойлиги доирасида, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Ангрен шаҳрида ўтказилган тадбирда ушбу шаҳарда яшовчи 2000 й.т. А.Х. "закладка" усулида яширилган «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси 2004 й.т. шахс (С.Д.)нинг кўрсатмасига асосан унга етказаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан процессуал тартибда қўлга олинди.

Шу каби Оққўрғон туманида ўтказилган тадбирда Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи (1983 ва 1985 й.т.) икки шахс Оққўрғон туманида "закладка" усулида яширилган 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини яширилган жойдан олаётган вақтида далилий ашё билан ушланди.

Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Text to speech