7 Август 2025 йил 446

Тошкент вилоятида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков томонидан туман-шаҳарларда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бекобод шаҳрида манзилли ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жанжалли ва ажрим ёқасидаги оилалар билан мунтазам ишлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Маҳалла еттилигининг халқ билан ёнма-ён хизмат олиб бориши, ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг дарду ташвиши билан қизиқиши лозимлиги ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашда техник воситалардан кенг фойдаланиш, хусусан, «ташвиш тугмалари» ўрнатилган объектлар ҳолатини таҳлил қилиш, муассасалар ва аҳоли пунктларида «хавфсиз йўлак» лойиҳаси асосида тунги ёритиш тизимлари ва видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш чоралари ҳам кўриб чиқилди.

Қўриқлаш бўлими томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, кечки ва тунги хизмат, навбатчилик пунктлари ҳолати ҳам ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ушбу чора-тадбирлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг тинч ва хавфсиз ҳаётини таъминлашга хизмат қилади.

Text to speech