12 Август 2025 йил 81

Тошкент вилоятида 39 болага ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати фош этилди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор профилактик ойлиги доирасида Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, етарли билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган 3 нафар шахс ноқонуний диний таълим бериш ҳолати яъни яширин ҳужра ташкил қилганлиги фош этилди.

Жумладан, 33 ёшли шахс Тошкент туманидаги вақтинча яшаётган хонадонида 13 нафар болага, 42 ёшли шахс Бўстонлиқ туманидаги ижарага олинган дала ҳовлида 20 нафар болага, шунингдек, 36 ёшли аёл Юқори Чирчиқ туманидаги яшаш хонадоннинг ертўласида 6 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бериб келгани аниқланди.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229 прим 2-моддаси — Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Text to speech