Тошкент вилояти ИИББда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан соҳа фахрийлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди
«1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида соҳа фахрийлари, устозлар иштирокида тантанали байрам тадбири ўтказилди. Давоми
Ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинган фахрийлар Бош бошқармада яратилган замонавий шароитлар, илғор техник жиҳозлар ҳамда жанговар воситалар билан таништирилди. Улар ёш ходимлар билан самимий суҳбатлашиб, хизмат фаолиятидаги унутилмас хотиралари ҳамда тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган шароитларни юксак баҳоладилар.
Тадбир давомида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Абдулвосит Абдуразаков фахрийларни байрам билан табриклаб, уларнинг юрт осойишталигини таъминлашдаги хизматларини юксак қадрлади.
Бир гуруҳ фахрийлар Ички ишлар вазири ҳамда Бош бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.