5 Июл 2025 йил 4710

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари ҳамкорлигида яна бир фуқаронинг «одам савдоси» қурбони бўлишининг олди олинди

Тошкент вилояти ИИББ, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда Оҳангарон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқаронинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1990 й.т. аёл (Ш.Ч.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган Сергели туманида яшовчи 33 ёшли аёл (М.А.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Москва шаҳрига шаҳвоний экспулатация — фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Text to speech