Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти томонидан Қуйи Чирчиқ, Бўка ва Пискент туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди
Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков ҳамда бош бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник Низом Хуббимов томонидан Қуйи Чирчиқ, Бўка ва Пискент туманларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жараёнда туман ИИБлар фаолияти, пахта сақлаш пунктлари ва маҳалла профилактика инспекторлари хизмати, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари ҳамда ходимларнинг хизматга тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, ижтимоий объектлар ва тиббиёт бирлашмаларида хавфсизлик чораларининг самарадорлиги, аҳолига қулайлик яратишга қаратилган ташкилий ишлар назорат қилинди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларда осойишталикни таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.