14 Феврал 2025 йил 2619

Тошкент вилояти ИИББ раҳбариятининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом этмоқда

Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот Оҳангарон шаҳрида бўлиб, унда вилоят ИИББ, ҳокимлик ва ҳудудий корхона-ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида аҳолининг, ички ишлар органларининг тергов, йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш йўналиши, шунингдек уй-жойни кадастр қилиш ва ижтимоий ҳимояда ёрдам бериш, даволаниш ва шу каби 40 га яқин мурожаат қабул қилинди.

Мурожаатларининг бир қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Бундан ташқари, «Бирлик» маҳалласидан қабулга келган Зулфия Қодирова шаҳар ИИБ ходимларнинг тезкор ҳаракатидан миннатдорлик билдириш учун келганини маълум қилиб, воқеага ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, фуқаро маҳалласида кетаётган вақтида икки номаълум шахс ичида шахсий ҳужжатлари ва пули бўлган қўлидаги сумкасини олиб қочган. Фуқаро имконини қилиб ҳудудий ИИБга қўнғироқ қилганини ва ходимларнинг 7 дақиқада етиб келиб, шу заҳоти шахслардан бирини тутгани ҳамда кун тушгунча иккинчисини ҳам топиб жиноятни қисқа муддатда фош қилганини алоҳида эътироф этди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу учрашув аҳоли муаммоларига ечим топишда айни муддао бўлди. Шаҳар-туманлар кесимида ҳам 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан сайёр учрашувлари давом эттирилмоқда.

Text to speech