Шу ку нларда фирибгарлар томонидан телеграм орқали вазирлик , идора ва турли ташкилотлар раҳбари ёки масъул ходими номидан сохта профиллар яратилиб , қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда .
Бу қандай содир бўлади ? Фирибгарлар корхона ёки ташкилот раҳбари номидан телеграм мессенжерида сохта аккаунт очиб , қўл остидаги ишчилардан бирига СМС хабар ёзади .
Мулоқот давомида фирибгар , ходимга гўёки уни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан ) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади . Бир оздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади .
Фирибгарнинг , яъни “ўз раҳбарини ” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга сўраган барча маълумотларини бериб юборади . Бунинг оқибатида фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқдалар .
Огоҳ бўлинг , шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб , маълумотни қайта текшириб кўринг !
ИИББ Ахборот хизмати