Тайланднинг Бангкок шаҳрида спортнинг “Jeet Kune Do” тури бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармаси ходими, сафдор Беҳруз Жўраев (85 кг вазн тоифасида) олтин медаль соҳиби бўлди.
Беҳруз мусобақада Непал ва Ливан каби Жаҳоннинг кучли спортчилари билан беллашган бўлса, финалда Эфиопиялик спортчига имкон қолдирмасдан ғолиб бўлди.
Унинг бу муваффақияти нафақат шахсий, балки ички ишлар ва юртимиз спорт жамоатчилиги учун ҳам катта ютуқдир.
Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Беҳруз Жўраев эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юксакларга кўтаришда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.