Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан 2 нафар аёлни «одам савдоси» қурбони бўлишининг олди олинди
«Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбирлари доирасида 2 нафар қизларга мўмай даромад ваъда қилиб, алдов йўли билан Туркияга жўнатаётган шахс, халқаро аэропортда қўлга олинди.
Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирда, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1999 й.т. аёл (Н.К.) осон пул топиш мақсадида, Бекобод шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 21 ёшли икки нафар қиз (С.Т. ва М.М.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, одам савдоси жиноятини содир қилганлар 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.