20 Сентябр 2025 йил 93

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманида ўрганиш ишларини олиб борди

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича белгилаган топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чирчиқ шаҳри ва Бўстонлиқ туманида ҳам ўрганиш ишларини олиб борди.

Жараёнда Чирчиқ шаҳар ИИБ фаолияти, шахсий таркибнинг хизматга тайёргарлиги, шунингдек талабалар турар жойлари ва бошқа муҳим объектларда хавфсизлик чораларининг самарадорлиги кўздан кечирилди.

Бўстонлиқ туманида эса туман ИИБ фаолияти, бозорлар, жамоат жойлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида амалга оширилаётган хизмат фаолияти ҳамда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар баҳоланди.

Ўрганиш жараёнида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек жамоат жойларида видеокузатув қамровини кенгайтириш масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, хизмат самарадорлигини ошириш ва тезкор вазиятни барқарор сақлашга қаратилган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech