31 Декабр 2024 йил 3600

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг «Янги 2025 йил» муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари, офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, азиз фахрийлар!

Аввало, сизларни ва сизлар орқали юртдошларимизни янги 2025 йил билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби ва ўз номимдан самимий табриклайман.

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимизнинг осойишталиги йўлида давом эттираётган фидойи хизматингизда юксак муваффақиятлар ва улкан зафарлар ёр бўлсин. Ҳар доим ватан ва халқнинг садоқатли ҳимоячиси деган шарафли номга муносиб бўлинг. Тинчиликни таъминлаш йўлидаги ҳар бир кунингиз халқимиз учун, Ватанимиз учун бебаҳо хизматдир.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ходимларимизга мустаҳкам соғлик, бахту саодат, хонадонларингизга фаровонлик ва оилаларингизга тинчлик, барака тилайман. Янги йил янги имкониятлар, янги умидлар ва ютуқлар олиб келсин.

Юртимизнинг тинчлиги, осмонимизнинг мусаффолиги, буюк халқимизнинг бирлиги абадий бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Тоҳир Арипов,
Тошкент вилояти ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи,
генерал майор.

Text to speech