13 Октябр 2025 йил 31

Тошкент вилояти ИИББ шахсий таркиби билан навбатдаги «Маънавият ва маърифат» дарси ўтказилди

Ўзбекистоннинг олтин авлоди, сиёсий маърифат дастури ва хизмат интизоми ҳамда қонунчилик — Тошкент вилояти ИИББда навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди.

Тадбирда «Машъал» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Отабек Исроилов «Ўзбекистоннинг олтин авлоди» мавзусида маъруза қилиб, ёшларимизнинг маънавий етуклиги ва ватанпарварлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Таъкидланганидек, «Бугунги авлод — бу эртанги Ўзбекистоннинг юзидир. Уларнинг тафаккури, билими ва масъулияти келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.»

Йиғилишда, шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик ва ахлоқий меъёрларга қатъий риоя қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчиларга «Сиёсий маърифат соати» таҳлилий ахборот дастури намойиш этилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоя доирасида Нурафшон шаҳрида ходимлар учун қурилаётган турар-жой мажмуалари тўғрисида маълумотлар берилди.

Text to speech