Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи томонидан Ангрен шаҳрида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Тошкент вилояти ИИББ раҳбари, полковник Абдувосит Абдуразаков вилоятнинг Ангрен шаҳарида бўлиб, Ички ишлар бошқармаси фаолияти, жиноятчилик даражаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида айниқса ходимларнинг тунги хизмати самарадорлиги ва жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган «қизил» тоифали маҳаллаларда олиб борилаётган профилактик тадбирлар муҳокама қилинди. Жиноят содир этишга мойил шахслар, муқаддам судланганлар ва назоратдаги шахсларга билан олиб борилаётган ишлар ҳамда маҳаллалар еттилиги фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, хизмат хоналарининг ҳолати, навбатчилик қисми, қўриқлаш бўлими ва мавжуд техник инфратузилма кўздан кечирилди. Тунги патрулларнинг маршрутлар асосида йўналтирилиши ва қонунийликни таъминлашдаги натижаларига эътибор қаратилди.
Жиноятчиликка оид вазиятни яхшилаш мақсадида ҳудуднинг шарт-шароитлари ва маҳалла хусусиятларига асосланган ечимлар ҳам кўриб чиқилди. Таҳлил якунида эса аниқланган камчиликлар ҳамда такомиллаштириш талаб этиладиган йўналишлар бўйича кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.