«Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди». Бугунги «9 май — Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда, Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, қатнашчилари кўрсатган жасорат ёш авлодга яна бир бор ўрнак ва намуна бўлиб, бугунги осуда кунларимизга шукроналик ҳиссини уйғотмоқда.
Халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар бутун мамлакатмиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, масъуллар ва жамоатчилик фаоллари билан бирга вилоятимизда истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ва фронт орти фахрийлари хонадонларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг байрам табригини етказишди.
Хусусан, Алексейков Владимир Иванович Тошкент вилояти Қибрай тумани «Бойжигит» маҳалласида истиқомат қилади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси.
Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида масъуллар Владимир Алексейков хонадонида бўлиб, «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» юбилей медали тантанали равишда топширдилар. Фахрийга Ички ишлар вазирининг табриги ўқиб эшиттирилди ва байрам совғалари топширилди.
Шунингдек, Тошкент тумани, К.Одилов кўчаси 112-уйда истиқомат қилувчи 91 ёшни қаршилаган, Илясов Гаяз Гараевич хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Гаяз Илясов Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчиси. Жараёнда Гаяз отага Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди ва самимий суҳбат давомида байрам совғалари топширилди.
Навбатдаги манзил Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида бўлиб, «Бобур» кўчаси 20-уйда истиқомат қилувчи 96 ёшни қаршилаган Ҳайдарова Зайтуна она Нарзиповна ҳолидан хабар олинди. Унинг турмуш ўртоғи Михайлов Артемон Михайлович (2005 йил 77 ёшида вафот этган) ҳам Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчиси.
ИИББ бошлиғи генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида масъуллар Зайтуна аяга байрам табригини ўқиб эшиттирдилар ва совғалар тантанали топширилди.
Ташриф буюрганлар нуроний фахрийлар билан кўришиб, улар учун яратилган зарурий шарт-шароитлар, саломатликлари ҳамда муаммоларини ҳам ўрганишди. Бу каби тадбирлар республика миқёсида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари иштирок давом этмоқда.