4 Январ 2025 йил 3081

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг кенгайтирилган идоралараро йиғилиши ўтказилди

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг навбатдаги кенгайтирилган мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул раҳбарлари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Таҳлил жараёнида, ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг самарадорлигини ошириш учун тегишли масъул идоралар ўртасида кўпроқ ҳамкорлик ва мувофиқликни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Келгусида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги фаолият мувофиқлаштириш ва алоқалар мустаҳкамлаш орқали вилоятда хавфсизликни яхшилаш масаласи белгилаб олинди.

 

Text to speech