«Тиғ» тадбири давомида 2 076 та ўткир тиғли жисмлар тегишли тартибда олинди
Маълумки, Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш бўйича «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли, тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, ушбу тадбир ва жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида вилоят ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган «Тиғ» тадбири давомида 2 076 та ўткир тиғли жисмлар фуқаролардан тегишли тартибда олинган ва чора кўрилган.
Шундан, 1 795 та пичоқ, 17 та кастет, 26 та бита ва 238 та бошқача кўринишдаги ўткир тиғли жисмларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш – БҲМнинг иккидан бир қисмидан 5 бараваригача миқдорда жарима солишдан тортиб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Шунингдек, қонунда белгиланган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд.