25 Ноябр 2024 йил 2231

«Терроризм – миллат танламас иллат», хизмат интизоми ва қонунчилик ҳамда эътироф этилган ходимлар

Бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби ўртасида навбатдаги маънавий-маърифий соат бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Жаҳонгир Мелиқўзиев «Терроризм ва экстремизммиллат танламас иллат» мавзусида маъруза қилиб, мавзу доирасида тарих ва бугунги кундаги учраётган ҳолатлардан мисоллар келтириб атрофлича ёритди.

Шунингдек масъуллар томонидан ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида шахсий таркибга етказилди.

Тадбир сўнгида, ИИВ томонидан «Алвон берет» кийиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни аниқлаш бўйича ўтказилган махсус синовлардан муваффақиятли ўтган Тошкент вилояти ИИББ ТВБСО ходимлари шахсий таркиб олдида эътироф этилди. Аҳамиятли жиҳати 7 нафар номзоднинг барчаси синовларда ишончли қатнашиб, барчаси «Алвон берет»га муносиб эканликларини исботлашди.

Text to speech