21 Июл 2022 йил
3093
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти аъзоси қидирилмоқда
Мирзараҳимов Отабек Ҳасан ўғли – 20.11.1995 йилда туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Оилали. Муқаддам Янгийўл шаҳар «Мустақиллик» МФЙда яшаган.
Аниқланган маълумотларга кўра, у блогерлик фаолияти билан шуғулланиб, "Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг ғояларини ҳамда оқим тарғиботчиларнинг диний мазмундаги материалларни тарғиб қилиб, тарқатиш билан шуғулланиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан О.Мирзарахимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244(1)-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Тошкент вилояти ИИББ Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бошқармаси