7 Декабр 2022 йил 662

Тақиқланган дори воситаларини пойтахтга олиб ўтаётган шахс далилий ашё билан ушланди

Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизматлари томонидан «Чинор» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида, «Водий-Тошкент» йўналишидаги Ласетти автомашинасида йўловчи сифатида келаётган 1978 y.t. B.A. (Олтиариқ туманида яшовчи) ўзига тегишли бўлган спорт сумкасида 240 дона «тропикамид», 2 800 дона «регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширин ҳолатда Тошкент шаҳрига олиб ўтмоқчи бўлганида ушланди. Олинган маълумотга кўра мазкур воситаларнинг "қора бозор"даги нархи 27 млн сўмдан ортиқ.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech