5 Феврал 2024 йил 5585

Спартакиада: Ҳуқуқни муҳофаза қулувчи органлар ўртасида минифутбол мусобақаси ўтказилди

33-Спартакиада доирасида Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада, ИИББ, ФВБ, МГ вилоят бошқармаси, МГ Қўриқлаш бошқармаси ва МГ 65921-сонли ҳарбий қисми ҳамда ИИВ ЖИЭД жамоалари иштирок этди. Муросасиз ва кескин вазиятларга бой бўлган ўйинлар натижасига кўра, 1-ўринни МГ 65921-сонли ҳарбий қисми жамоаси, 2-ўринни ИИББ жамоаси ва фахрли 3-ўринни ИИВ ЖИЭД жамоаси эгаллади.

Ғолибларга “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг диплом, медаль, қимматбаҳо совғалари ва кубок тантанали равишда топширилди.

Мусобақалардан кўзланган асосий мақсад ходимлар ўртасида жисмоний шайликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech