21 Октябр 2025 йил 419

«Соғлом авлод – хавфсиз жамият» тезкор-профилактика ойлиги доирасида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштирган шахс фош этилди

Тадбир доирасида Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи 1980 й.т. (А.К.) шахс Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлисида 22 туп «каннабис» экиб парваришлагани, шунингдек, 1 кг «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келгани аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Соғлом авлод – хавфсиз жамият» тезкор-профилактик тадбири доирасида фуқаролар, айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган кенг кўламли назорат-рейд тадбирлари изчил олиб борилмоқда.

Text to speech