21 Ноябр 2021 йил 660

“Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида акция ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар-туманлардан келган 10 мингга яқин аҳоли, шу жумладан, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаол иштирок этди.

Дастлаб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ўтказилган марафон доираси ёшу қари 5 минг қадам юришган бўлса, тадбир якунида иштирокчилар энг ёш ва энг ёши катта, шунингдек, энг фаол оила ва шу каби бир қатор номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Марафон тадбири якунлангач иштирокчилар, хусусан, ички ишлар ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Нурафшон шаҳрини Оҳангарон шаҳри билан боғловчи йўл ёқасида 3 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтказишди.

Тадбирда ОАВ вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, жараённи кенг жамоатчиликка жонли тарзда ёритилиб боришини таъминлади.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech